platina.uz
Жамият

Иш ҳақи ўрнига озиқ овқат маҳсулотлари берса бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Иш ҳақи ўрнига озиқ овқат маҳсулотлари берса бўладими? Расмий муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистонда иш ҳақининг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлаш тўғрисидаги хабарлар юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 256-моддаси тўртинчи қисмига кўра меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланган, бундан Ўзбекистон Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно эканлиги белгиланган.Қарор лойиҳасида ушбу мустасно ҳолатлар белгиланмоқда, яъни: Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари; уй ишчисини озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш учун. Мазкур ҳолатда фақат: Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўлган иш берувчилар томонидан ўзлари етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзларининг ходимларига; Ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда ёрдамлашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй ишчиларига озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминланиши меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлашга рухсат этилиши мумкин. Бунда, қуйидаги талаблар мавжуд бўлиши белгиланмоқда: Ходим рози бўлиши, яъни иш ҳақини натура шаклида тўлаш меҳнат шартномада кўрсатилиши; Ходимнинг ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаслиги; ходим шахсий истеъмоли ва унинг оиласи учун мос ва фойдали бўлиши; Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилаётган товар нархи унинг таннархидан юқори бўлмаслиги; Уй ишчисининг иш берувчилари томонидан тақдим этилаётган товар ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда тақдим этилмаслиги лозим. Лойиҳа бўйича иш ҳақини натура шаклида ҳақ тўлаш мумкин бўладиган ҳолатлар фақатгина юқорида кўрсатилган 2 та ҳолатда рухсат этилиши мумкин бошқа соҳаларда ва бошқа ходимлар тоифаларига иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid