platina.uz
Жамият

Хоразмда икки киши онлайн қиморда катта маблағ йўқотди

Хоразмда икки киши онлайн қиморда катта маблағ йўқотди
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи О.Р. ва унинг таниши С.Б. пулларини қиморда ютқазганларидан сўнг ИИБга мурожаат қилишган. Маълум қилинишича, тумандаги «Ишчилар» маҳалласида таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар ўйнаш учун ижарага олинган бинога боришган. Улар бу ерда танишган икки фуқаро катта миқдордаги пулларни (жабрланувчиларга) ютиб беришни ваъда қилиб, биринчи марта 5 000 000 сўм фойда билан пулларини қайтариб беришган. Яна ўйнашса фойда бундан анча кўп бўлишини айтиб, уларнинг 160 миллион сўм пулларини олиб, онлайн-қимор ўйинларига тикишган, ютқазишган ва ғойиб бўлишган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида таваккалчиликка асосланган онлайн-қимор ўйинларини ташкиллаштирган ва пулларни ютқазиб қўйган шахслар Ҳазорасп туманида яшовчи А.У. (1992 й.т.) ва С.В. (1993 й.т.) эканлиги аниқланган. А.У. ва С.В.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 278-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган, дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid