platina.uz
Жаҳон

Ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Украинада қанча тинч аҳоли ҳалок бўлгани маълум қилинди

Ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Украинада қанча тинч аҳоли ҳалок бўлгани маълум қилинди
Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий ҳарбий тажовузи бошланганидан бери жами 7 мингга яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 11 мингдан ортиқ киши яраланган. Бу ҳақда БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмари Дикарло маълум қилди.
«БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси18 096 тинч аҳоли ҳалок бўлганини ва жароҳатланганини тасдиқлади... Бу рақамдан 6 952 киши ҳалок бўлган ва 11 144 киши яраланган. Ҳақиқий рақамлар бундан анча юқори бўлиши мумкин», –  дейди Дикарло.
Шунингдек, БМТ вакилига кўра, миллионлаб украиналиклар ўз уйларини ташлаб кетишган. Хусусан, 7,9 миллионга яқин одам Европадан бошпана топди. Тахминан яна 5,9 миллион киши ички кўчирилган бўлиб, уларнинг 65 фоизи аёллар ва болалардир.
«Ҳозирда шикастланган энергетика инфратузилмасини тиклаш учун энг муҳим эҳтиёжларни аниқлаш бўйича баҳолаш ишлари олиб борилмоқда, маълумотлар йиғиш 90 фоиз якунланди. Ўтган йили тиббиёт муассасаларига жуда кўплаб ҳужумлар уюштирилган. 4 январь ҳолатига кўра, жами 745 та тиббиёт бирлашмаларига ракета ҳужуми амалга оширилган», деди Дикарло.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid