platina.uz
Жамият

Фарғонада ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини талон-торож қилгани аниқланди

Фарғонада ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини талон-торож қилгани аниқланди
Фарғона шаҳри ва Асака туманида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар ва ҳоким ёрдамчиси аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «И.» МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси А.Х. аҳолига имтиёзли кредит олиш учун тавсия қилиш ваколати берилганидан фойдаланиб, «Ш.» ХК раҳбари И.И. ва фуқаро Т.Т. (фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ушбу МФЙда яшамайдиган 2 нафар фуқаро номига жами 61,5 миллион сўм имтиёзли кредит ажратишга эришгани аниқланган. У ушбу маблағларни талон-торож қилган. Шунингдек, департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.Ҳ. «Н.» МФЙ бўйича ҳокимнинг собиқ ёрдамчиси М.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, 2022 йилнинг август—октябрь ойларида 7 нафар фуқарога паррандачилик билан шуғулланиш учун 229,7 миллион сўм имтиёзли кредит ажратишга эришгани аниқланган. Таъминотчи корхоналардан товуқларни қабул қилиб олиб, фуқароларга етказиб бермаган. Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid