platina.uz
Жамият

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни
Бугун 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни! Ватанга садоқат учун қасамёд қилган барчага байрам муборак бўлсин! Бу йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги иншонланмоқда. Шунингдек, Ватан ҳимоячилари куни ҳам. Хўш, нега айнан 14 январ юртимизда Ватан ҳимоячилари куни сифатида байрам қилинади? Сана тарихидан бунга жавоб топамиз. 1993 йил 29 декабрь. Ўзбекистон Республикасининг 1-Президенти Ислом  Каримов имзоси билан “Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Нега айнан 14 январь куни этиб белгилангани сабаби эса Қонунда қуйидагича ифодаланган: "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мамлакат мустақиллигини ҳамда ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик меҳнатини ҳимоя қилишдаги, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳарбий тузилмаларнинг 1992 йил 14 январдан республика юрисдикциясига ўтказилганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади. 14 анварь – Ватан ҳимоячилари куни этиб белгилансин”. Мазкур қонун 1994 йилнинг 22 январидан кучга кирган. 14 январь “Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш тўғрисида”ги Қонун муҳокамасида бир нечта давлатларнинг ҳар йилги қуролли кучларининг байрамини нишонлаш тўғрисидаги маълумотлар ўрганиб чиқилган. Покистон, Ҳиндистон, Россия, Белорусия, Тожикистон ва бошқа давлатлар шулар жумласидан. Ушбу хужжатлар ҳозирда Ўзбекистон Миллий архивида сақланяпти.   Армиямиз дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида 62-ўринни эгаллади Global Firepower'нинг 2023 йилги дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида Ўзбекистон 145 та давлат орасида 62-ўринни эгаллади (https://www.globalfirepower.com/country-military-strength-detail.php?country_id=uzbekistan). Таъкидланишича, Ўзбекистон ҳаво кучлари таркибидаги самолётларнинг умумий сони 197 та: 58 та қирувчи самолёт, 20 та ҳужумчи самолёт, 13 та ҳарбий транспорт самолёти, 7 та ўқув самолёти, 99 та вертолёт ва 33 та ҳарбий вертолёт. Шунингдек, армияда 420 та танк, 197 та ўзиюрар артиллерия мосламаси ва 143 та ёппасига ўқ узиш тизимлари мавжуд. Ўзбекистонда хизматни ўташга яроқли инсон ресурсларининг умумий сони 13,5 миллион кишини ташкил қилади. Ҳар йили ҳарбий чақирув 622 минг кишига тўлдирилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон қуролли кучларида 65 минг киши хизмат қилмоқда. Рейтингда кучли учликни АҚШ, Россия ва Хитой эгаллади. Қўшниларимиз Қозоғистон 63-ўрин, Туркманистон 82-ўрин, Қирғизистон 107-ўрин, Афғонистон 114-ўрин, Тожикистон 120-ўриндан жой олди. ДАРВОҚЕ! Ўзбекистон Қуролли Кучлари тарихи бўйича кўпроқ маълумотларга эга бўлишни хоҳласангиз, Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейига ташриф буюринг. 1965 йилда Марказий офицерлар уйи қошида Туркистон ҳарбий округи жанговарлик шуҳрати музейи сифатида ташкил этилган ушбу манзилда турли даврларга оид 10 мингдан зиёд экспонатлар ўрин олган.  Музей биноси Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида – Мудофаа вазирлиги биноси ёнида жойлашган. Бино олдида “Ватанга қасамёд” ҳайкали ҳам мавжуд.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid