platina.uz
Жамият

Тошкентда Ўзбекистон Қуролли Кучлари «Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик» дастури тайёрлаш марказининг янги биноси очилди

Тошкентда Ўзбекистон Қуролли Кучлари «Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик» дастури тайёрлаш марказининг янги биноси очилди
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Ўзбекистон Қуролли Кучлари «Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик» дастури тайёрлаш марказининг янги биноси очилди. Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, марказ биносининг тантанали очилиш маросимида  мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Бош штаб бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов, хорижий мамлакатлар элчихоналарининг ҳарбий атташелари, Қуролли Кучлар фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этдилар. Мудофаа вазирининг шахсий таркибни рағбатлантириш тўғрисидаги буйруғига кўра, бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳамда қурилиш, таъмирлаш жараёнида фаоллик кўрсатган мутасаддилар тақдирланишди. Сўзга чиққанлар жамоани янги қулайлик ва имкониятлар билан қутлаб, тингловчиларнинг халқаро доираларда ҳамиша эркин мулоқотга кириша олишларига тилак билдиришди. Марказ ходимлари меҳмонларга хорижий тилларни ўқитишда мультимедиа ва лингвистик лаборатория имкониятлари, ўқитишнинг замонавий методикалари, Ахборот-ресурс маркази ҳақида батафсил маълумот бердилар. Тадбир доирасида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли томонидан тақдим этилган бадиий дастур иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади. Шундан сўнг меҳмонлар марказнинг ўқув биноси, ётоқхона ва ошхонасини бориб кўрдилар.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid