platina.uz
Жамият

Тошкентда 17 та машина ЙТҲга учради

Тошкентда 17 та машина ЙТҲга учради
12 январь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 17 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди. Маълум қилинишича, ҳодиса соат 20:40 ларда Юнусобод туманининг “Янги шаҳар” кўчасида юз берган. Унда 2 та Nexia–3, 2 та Nexia–1, 1 та Mercedes Benz, 1 та Best tune T 33, 1 та Damas, 5 та Matiz, 2 та Spark, 1 та Kia K 5, 1 та Volksvagen ва 1 та Isuzu русумли автомашиналар ўзаро тўқнашган. ЙТҲ оқибатида 1 нафар ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олган, ҳозирда улар шифокорлар назоратида. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid