platina.uz
Жамият

Қашқадарёда газ заправка 752 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қашқадарёда газ заправка 752 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида фаолият юритиб келаётган «Адиба» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. Маълум бўлишича, мазкур шохобча ҳақиқий истеъмол қилган электр энергияси сарфини яшириб, ойлик ҳисоботларни камайтириб кўрсатиб келган. Шунингдек, шохобча ўзига тегишли трансформаторни ўзбошимчалик билан (электр таъминоти корхонаси билан келишмасдан) алмаштирган. Оқибатда ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 752 миллион сўм миқдорида қайта ҳисоб амалга оширилди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 8,3 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмоли ҳисобланади. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid