platina.uz
Жамият

Ўзбекистондан халқаро автобус ташувлари тўхтатилди

Ўзбекистондан халқаро автобус ташувлари тўхтатилди
Қозоғистон Республикаси ва Россияда кузатилаётган кучли совуқ туфайли йўлларда музламалар ҳосил бўлиб, автотранспорт воситаларида техник носозликлар келиб чиқиши натижасида йўловчилар қийин вазиятларга тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. “Жорий йилнинг 12 январь куни Қозоғистондаги “Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг 819-километрида “Краснодар-Сариоғоч” халқаро йўналишида ҳаракатланган, ичида Ўзбекистоннинг 31 нафар фуқароси бўлган автобус тўхтаб қолди. Автотранспорт воситаси йўлда қолиб кетишига кучли совуқ туфайли дизел ёнилғиси музлаб қолгани сабаб бўлган. Қозоғистон Республикаси Ақтўбе области Хромтау райони қутқарувчилари йўловчиларни Хромтау шаҳридаги "Черхон" кемпингига жойлаштиришган. Жабрланганлар йўқ, йўловчиларнинг иссиқлик таъминоти назоратга олинган”, - дейилади хабарда. Ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олиб, йўловчи ташувлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари жорий йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid