platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда 5 йилда 571 та мактаб қурилди

Ўзбекистонда 5 йилда 571 та мактаб қурилди
Ўзбекистонда 2017–2021 йилларда умумтаълим мактаблари сони 571 тага кўпайди. Бу ҳақда "Тараққиёт стратегияси" маркази хабар берди. Маълум қилинишича, ҳаракатлар стратегияси доирасида умумтаълим мактаблари сони 2017 йилги 9 718 тадан, 2021 йилда 10 289 тага кўпайди. Жумладан, 135 та нодавлат умумтаълим мактаблари, 14 та Президент мактаблари фаолияти йўлга қўйилди. Натижада, мактаблардаги ўқувчилар сони 5 271,3 минг нафардан 6 304,6 минг нафарга етди. Кенг жамоатчилик ва ота-оналарнинг фикр-таклифлари асосида мамлакатда 11 йиллик мажбурий мактаб таълими қайта жорий этилди. Шунингдек, хорижий экспертлар иштирокида бошланғич синфлар учун 170 номдаги янги авлод дарсликлари яратилди. 2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси қабул қилинди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid