platina.uz
Жамият

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги теракт бўйича баёнот берди

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги теракт бўйича баёнот берди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги террорчилик ҳаракати юзасидан баёнот эълон қилди. “Жорий йилнинг 11 январь куни Кобул шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаймиз”, — дейилади хабарда. Ушбу қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонлар, асосан, ташқи сиёсат идораси ходимлари орасида қурбонларга сабаб бўлган. Вазирлик ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган. Маълумот учун, 11 январь Кобулдаги Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биносига киришда худкуш террорчи ўзини портлатиб юборган. Натижада 12 киши ҳалок бўлганди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid