platina.uz
Жамият

Дам олиш кунлари аномал совуқ секин-аста чекина бошлайди

Дам олиш кунлари аномал совуқ секин-аста чекина бошлайди
Бугун Ўзбекистон ҳудуди Қозоғистоннинг шарқий ҳудудлари устида жойлашган кенг ва жуда совуқ антисиклоннинг жануби-ғарбий чеккасида (периферия) жойлашган. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида қатламсимон булутлардан баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати куннинг иккинчи яримда 7-12о совуқ бўлиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Шанба куни ҳаво ҳарорати кечаси 12-17о совуқни, баъзи жойларда 20о совуқгачани, кундузи 5-10о совуқни, баъзи жойларда 12о совуқгачани ташкил этади. Якшанба куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, у антисиклоннинг совуқ перифериясини ортга сура бошлайди. Якшанба куни ҳаво бироз илиқлашади, кечаси 12-17о совуқ, кундузи 5-10о совуқ бўлади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Бунинг ҳисобига йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Ўзгидромет эҳтиёт бўлишни тавсия қилади. 13-16 январ кунлари қор кўчиши хавфи ортиши сабабли тоғли ҳудудларга бориш тавсия этилмайди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid