platina.uz
Жамият

Бухорода 1,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган корхона раҳбари қўлга тушди

Бухорода 1,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган корхона раҳбари қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 1,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган корхона раҳбари аниқланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Маълум қилинишича, “Т.Н.” оилавий корхонаси раҳбари Ф.Г. ҳудудий тижорат банки филиалининг собиқ масъул шахслари билан ўзаро тил бириктирган ҳолда амалга оширган. У корхонага 2019 йилда ажратилган кредит таъминоти учун гаровга қўйилган меҳмонхона биносини қайта гаровга қўйиб, сунъий равишда қиммат нархда баҳолатган. Қўшимча бино қуриш учун яна 900 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, банк филиалининг жами 1,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid