platina.uz
Жамият

“Афросиёб”нинг “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишидаги учта рейси бекор қилинди

“Афросиёб”нинг “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишидаги учта рейси бекор қилинди
“Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” поездларининг 13, 14, 15 январь кунги 3 та рейси бекор қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти маълум қилди. Мамлакатимиз бўйлаб кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво туфайли, йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни ўз манзилларига етказиш давомида ноқулайликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида, 766/765-сонли "Тошкент – Бухоро – Тошкент" йўналишидаги “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлари қатновлари 2023 йилнинг 13,14,15-январ кунлари 3 та рейсга бекор қилинади. Йўловчилар ўз манзилларига етиб олиш мақсадида қуйидаги муқобил йўловчи поездлардан фойдаланишлари мумкин: 12-сонли "Тошкент – Буҳоро" "Шарқ"; 56-сонли "Тошкент – Буҳоро – Хива"; 58-сонли "Тошкент – Буҳоро – Шовот"; 72-сонли "Тошкент – Буҳоро – Олот"; 125-сонли "Андижон – Тошкент – Буҳоро – Хива"; Харид қилинган чипталарни темир йўл чиптаҳоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни чипта.раилвай.уз сайтида қайтаришингиз мумкин. Чипта 100% қийматда қайтарилади. "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ раҳбарияти йўловчилардан, келиб чиқган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid