platina.uz
Таҳлил

Сурхондарё вилоят ҳокими очиқлаган 50 минг гектар ер майдонлари талон-тарожлигига муносабат билдирилди

Сурхондарё вилоят ҳокими очиқлаган 50 минг гектар ер майдонлари талон-тарожлигига муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг янги тайинланган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси Улуғбек Қосимовнинг вилоятда 50 минг гектар суғориладиган ер майдонлари талон-торож қилинганлиги ҳақида маълумотларни очиқлагани акс этган видео тарқалганди. [video width="640" height="360" mp4="https://platina.uz/wp-content/uploads/2023/01/Сурхон-хокими-ВБ-1.mp4"][/video] Жамоатчилик томонидан бу видеода қайд этилган маълумотлар ҳудудда прокурор назорати ўрнатилмаганми мазмунидаги саволларга сабаб бўлди. Сурхондарё вилоят прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Келтирилишича, вилоят прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2015 йилдаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2460-сонли қарорига асосан пахта ва ғалладан қисқарган ерлардан фойдаланилиши аҳволи алоҳида назоратга олинган. Ушбу Қарор ижросини ўрганиш ва таҳлилларда аниқланишича, вилоятда 2016-2020 йилларда 50.522,5 гектар ер майдони пахта ва ғалладан қисқартирилган бўлиб, ушбу ер майдонларига мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, иссиқхона ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экиш режалаштирилган. Жумладан, қисқартирилган ерлар сабзавот-полиз экилган майдон – 7482,8 гектар; Озуқа экинлари экилган майдон - 9605,1 гектар; Боғзорлар-9135,8 гектар; Токзорлар -1094,9 гектар; Тутзорлар -1472,3 гектар; Картошка экилган майдон -770,5 гектар; Иссиқхона хўжаликлари – 690,6 гектар; Деҳқон хўжаликлари учун- 7243,5 гектар; Ғалла экиб фойдаланиб келинаётган – 1701,5 гектар ҳисобига тўғри келади. Шунингдек, 11354,8 гектар ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланиб бўлмайдиган аҳволга келиб қолганлиги учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилмаган. Экин экиб бўлмайдиган аҳволга келиб қолган ер майдонлари Музработ туманида 2158,5 гектар, Шерободда 2158,2 гектар, Бандихонда 1345,7 гектар, Қумқўрғонда 1058,1 гектар, Қизириқда 1053 гектар, Шўрчида 947,5 гектар, Узунда 812,4 гектар, Сариосиёда 585,2 гектар, Жарқўрғонда 572,2 гектар, Термиз туманида 374,6 гектар, Олтинсойда 218,8 гектар, Деновда 60 гектар ва Ангорда 10,7 гектар ер майдонига экин экиш имкони йўқ ёки қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиб кетган. Вилоят прокуратураси органлари томонидан 2019-2022 йиллар давомида ер қонунчилиги бўйича ўтказилган назорат тадбирлари давомида 2056 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган. Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 852 та ноқонуний қарорларини бекор қилиш ҳақида протест келтирилган, қонун бузилиши унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 84 та тақдимнома, 34 нафар шахс интизомий, 445 нафари маъмурий жавобгарликки тортилган. 229 нафар шахслар қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан расман огохлантирилган. Судларга 292 та даъво аризалар киритилиши таъминланган. Жиддий қонун бузулиши ҳолатлари юзасидан 289 та жиноят ишлари қўзғатилган. Вилоят прокуратураси ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда 32 та тезкор тадбирлар ўтказилиб, тезкор тадбирлар натижасида 37,85 гектар ер майдони ноқонуний сотиб юбориш ҳолатларининг олди олинган. Шунингдек, вилоят прокуратураси ва Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан 2022 йилнинг 12 ойи давомида жами 938 та ҳолатда 318,296 гектар ер майдонлари жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган. Аниқланган қонун бузилишларнинг 509 тасини бартараф этилиши ёки ўзбошимчалик билан эгалланган 223,41 гектар ер майдонлари дастлабки ҳолатига қайтарилиши таъминланди. Қонуний асосларсиз эгалланган 92,27 гектар майдондаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича судларга 411 та даъво аризалари киритилган. Жиддий қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 2022 йилнинг 12 ойида ер талон-торожлиги билан боғлиқ 108 та жиноят ишлари қўзғатилган. Қўзғатилган жиноят ишлари доирасида 24 гектар ер майдони туман ҳокимликлари заҳирасига қайтарилиши таъминланган бўлиб, 28 гектар ер майдонини қайтариш бўйича судларга даъво аризалар киритилган. Бундан ташқари, вилоят прокуратураси томонидан иссиқхона қуриш учун ажратилган ер майдонларидан самарасиз фойдаланиб келган шахсларга қонун талаблари тушунтирилиши натижасида, улардан 9 нафари ихтиёрий ариза бериб, 147,2 гектар ер майдонлари туман ҳокимлиги захирасига қайтарилишига эришилди. Бундан ташқари, ўрганиш давомида вилоят прокуратураси томонидан самарасиз фойдаланиб келаётган 219 гектар ер майдонларини давлат захирасига қайтариш юзасидан 25 та даъво киритилди. Мазкур даъво аризалар Иқтисодий ишлар бўйича Термиз туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган ва 219 гектар ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилган. Вилоят прокуратураси органлари томонидан Ер қонунчилиги ижросини таъминлаш бўйича назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Дарвоқе... ушбу расмий муносабат ҳам жамоатчилик томонидан силлиқ қабул қилингани йўқ. Яъни мазкур ҳолатга муносабат билдирганлар ҳоким нега ёлғон гапиргани ёки унга ёлғон маълумот берганларга нисбатан қатъий чора кўрилишини сўроқ остига олишган... Ана шунақа...
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid