platina.uz
Жамият

Коррупцион ҳолатлар бўйича мурожаатлар энди вазирнинг шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Коррупцион ҳолатлар бўйича мурожаатлар энди вазирнинг шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан 2023 йил тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилингани ҳақида хабар бергандик Бу борадаги вазифалар ижроси доирасида Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовнинг (+998-91) 403-17-73 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиш бошланди. Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин: — вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи "1003" қисқа рақамли “Сall-марказ”; — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида мунтазам фаолият юритувчи "1103" қисқа рақамли “Сall-марказ”лар; — вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм-боти; — барча туман тиббиёт муассасаларининг фуқаролар гавжум бўладиган жойларига ўрнатилган ва тиббиёт маскани раҳбари билан боғланиш имконини берувчи “тўғридан-тўғри алоқа” линиялари; — вазирлик расмий веб-сайтида  аҳолидан келиб тушаётган саволларга тезкор жавоб беришга мўлжалланган “Jivo” иловаси.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid