Кечадан ўқиш бошланган мактабларда иссиқлик талабга жавоб берадими?

- Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати 16º С дан паст бўлмаслиги керак
- Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.
- Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.
- Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.
- Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.
- Информатика ўқув хонасини ертўлаларда жойлаштириш тақиқланади.
- Ўқув устахоналаридаги иш ўрни ҳар қандай бахтсиз ҳодисанинг олдини олишга қаратилган ҳолда ташкил қилинган бўлиши керак. Хўш, кечадан дарс ўтилаётган мактаблардаги иссиқлик шу талабларга жавоб берадими?
