platina.uz
Жамият

Бухорода ўқишнинг бошланиши яна 16 январга қолдирилди

Бухорода ўқишнинг бошланиши яна 16 январга қолдирилди
Аввалроқ, маҳаллий ҳокимликлар қарори билан республиканинг аксарият мактабларида ўқиш 11 январдан бошлангани ҳақида хабар қилгандик. Бухорода ҳам маҳаллий ҳокимлик қарори билан умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида бугун, 11 январь кунидан анъанавий тарзда ўқиш бошланган эди. Бироқ совуқ об-ҳаво шароитида кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, Бухородаги барча таълим муассасаларида ўқиш 16 январь кунидан бошланиши белгиланди. Шунингдек, мактабгача таълим масканлари ҳам ўз ишини 16 январь кунидан бошлайди. Эслатиб ўтамиз, кечадан ўқиш бошланган мактабларда вазият қандайлигини аввалроқ таҳлил қилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимликларга чиқарган қарорларининг оқибатини кўриш учун ойна тутгандик.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid