platina.uz
Жамият

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти  вақтинча тўхтатилди
Республика бўйича аномал совуқ ҳарорат давом этаётганлиги сабабли қувурларда газ босимининг кескин пасайиши кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги мурожаатига кўра, табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда, айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизел ёқилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорларда сотувга чиқарилади, шу жумладан захиралар ҳисобидан. Ҳурматли ватандошлар, ҳаво ҳарорати кескин совиган шу кунларда имкон қадар жамоат транспортларидан фойдаланишингизни, зарурат бўлмаганда уйда қолишингизни ҳамда хонадонингизда электр энергияси ва табиий газдан тежамкорлик билан фойдаланишингизни илтимос қиламиз, дейилади вазирлик мурожаатида.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid