platina.uz
Жамият

“Омикрон”га қарши эмланиш кексалар ўртасида шифохонага ётқизилиш хавфини 81 фоизга камайтиради

“Омикрон”га қарши эмланиш кексалар ўртасида шифохонага ётқизилиш хавфини 81 фоизга камайтиради
Касалликни жиловлаш учун эса эмланишнинг аҳамияти ҳамон долзарб. Исроил мамлакати олимлари томонидан ўтказилган махсус тадқиқот бу хулосани яна бир бор тасдиқлади. Изланишлар давомида “омикрон” штаммига қарши вакциналарнинг кекса ёшли инсонларга таъсири ўрганилди. Бунинг учун 622 минг нафардан зиёд беморларнинг тиббий маълумотлари таҳлил қилинди. Аниқланишича, бундай вакциналар олтмиш беш ва ундан катта ёшли кишиларда коронавирус оқибатида шифохонага ётқизилиш ҳолатларининг олдини олишда 81 фоиз самара беради. Шунингдек, тадқиқот асносида эмланмаган аҳоли ўртасида СOVID-19дан ўлим кўрсаткичи вакцина олганларга нисбатан анча юқори эканлиги ҳам маълум бўлди. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази эса ўтган ойда 18 ёшдан катта фуқаролар ўртасида “омикрон”га қарши вакциналар госпитализация хавфини эмланмаганларга нисбатан 57 фоизга камайтиришини аниқлаган эди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid