platina.uz
Жамият

«Ҳаж – 2023» мавсуми учун хизмат кўрсатадиган соҳалар ўрганилди

«Ҳаж – 2023» мавсуми учун хизмат кўрсатадиган соҳалар ўрганилди
Ўзбекистон делегацияси кеча Саудия Арабистонида   «Ҳаж – 2023» мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, ошхоналар ва автобус саройлари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, танишиш жараёнида Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини мукаммал, тўлиқ адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида диққат қаратдилар. Макка шаҳрида жойлашган бир неча меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, хоналардаги шароитлар, айниқса, ўринлар сони, санузел ҳолати, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, мутасаддилар ҳожиларга таом тайёрлаш борасида хизмат кўрсатадиган вакиллар билан учрашиб, ошхоналардаги шарт-шароитлар, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборлари, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, овқат пиширадиган қозонлар ва анжомлар синчковлик билан кўздан кечирилди. Ўрганиш жараёнларида транспорт воситалари, хусусан, Мадина ва Макка ҳамда Макка ва Жидда йўналишларида замонавий автобуслар ажратилишига ҳам жиддий эътибор қаратилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid