platina.uz
Жамият

Дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларнинг малакаси оширилади

Дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларнинг малакаси оширилади
Ҳукуматнигн 8 сонли қарори билан 2022 йилнинг 10 январь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда дипломатик лавозимларга тайинланадиган номзодларни ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра қуйидаги лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар захирасига танланган шахслар (номзодлар) Дипломатик академия ўқув курсларида малака ошириш учун юборилади: — Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси; — Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили; — Бош консул, консул; Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналардаги маслаҳатчи-вакили, маслаҳатчиси (шу жумладан, савдо-иқтисодий масалалар бўйича), биринчи котиби, иккинчи котиби, учинчи котиби, атташеси. Ўқув курсларининг мақсади дипломатик кадрлар захираси учун танланадиган шахсларнинг касбий билим, малака ва кўникмаларини такомиллаштириш ҳисобланади. — Ўқув курслари анъанавий ва масофавий шаклларда ташкил этилади. — Ўқув курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон топширади. — Имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга давлат намунасидаги сертификат берилади. Маълумот учун, мазкур Дипломатик академия Президентнинг 2022 йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid