platina.uz
Жамият

Бухорода Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларда иштирок этган 22 нафар фуқаронинг суд иши кўрилмоқда

Бухорода Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларда иштирок этган 22 нафар фуқаронинг суд иши кўрилмоқда
Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд жараёнида кўриб чиқиш давом эттирилмоқда. Бугунги суд мажлисида тарафларнинг музокаралари эшитилди. Бу ҳақда Олий суд  Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бошлиғи Азиз Абидов ўзининг телеграмдаги расмий саҳифасида маълум қилди. Хусусан, давлат айбловчиси судланувчиларга айбланаётган моддалар бўйича уларнинг айбини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда қонунда белгиланган тартибда жазо тайинлашни сўради. Шунингдек, судланувчи Саламат Калилаев ҳимоячисининг музокара сўзи тингланди. Маълумот учун, қолган тарафларнинг музокаралари 12 январь куни ўтказиладиган суд мажлисида эшитилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid