platina.uz
Таҳлил

Бугундан ўқиш бошланган мактабларда вазият қандай бўлди?

Бугундан ўқиш бошланган мактабларда вазият қандай бўлди?
Кечадан буён жамоатчилик, ота-оналар ва интернет фойдаланувчиларининг тинчини бузган масала Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг аввалроқ қишки таътил об-ҳаво сабаб 17 январгача узайтирилгани ҳақидаги баёни ва ҳеч қанча ўтмай, бу қароридан қайтгани, оқибатда эса ҳудудларда 3-чорак учун ўқиш жараёнлари бошланишидаги бетайинлик бўлди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг узайтирилган таътил ҳақидаги қароридан ҳам айтиб, ҳам қайтгани ортидан юзага келган бу ҳолат турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Айниқса, тегишли вазирлик қароридан қайтгач, маҳаллий ҳокимликларининг кеча тунги соат қарийб 11 дан бошлаб, тўғрироғи, аллақачон кўпчилик уйқуга кетган маҳалда бугун – 11 январдан бошланадиган ўқиш жараёнлари ҳақидаги баёнотлари ҳаммасидан ошиб тушди. Эслатиб ўтамиз: Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан, ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилганини ҳисобга олиб, ҳудудларда таълим муассасаларида ўқишни бошланиш муддатлари эълон қилина бошланди. Биринчилардан бўлиб Андижон вилояти “ижтимоий тармоқларда "Эртага 11 январдан Андижондаги  барча мактаблар ва олий ва ўрта махсус таълим даргохларида ўқиш бошланиши айтилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар”га жавобан берган расмий баёноти t.me/andpress билан ҳудуддаги барча таълим муассасаларида 11 январдан расман ўқув жараёнлари бошланишини маълум қилди. Шундан сўнг бирма-бир мазкур масаладаги расмий баёнотлар авжига чиқди. Энг қизиғи, Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Сурхондарё каби айрим вилоятлар ҳокимлиги 10 январ куни тунги соат қарийб 11 да 11 январда мактабларда ўқиш бошланиши ҳақида расмий баёнот берди... Жамоатчилик, ота-оналар ва ҳатто ўқитувчилар томонидан бу каби бошию охири йўқ бемаъни ёндашувлар эътирозларга сабаб бўлди. Хўш, бугун ўқиш бошланган мактабларда аҳвол қандай? Platina.uz Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигига ойна тутиш учун ҳамда бу каби эътирозли ёндашувларга келгусида йўл қўймаслигини сўраган ҳолда ижтимоий тармоқларда тарқалган бугунги вазиятларни жамлади... [video width="384" height="384" mp4="https://platina.uz/wp-content/uploads/2023/01/видео-рус-тили-укитувчиси-1.mp4"][/video] Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев бу видеога қуйидагича муносабат билдирди ва ҳақли савол қўйди масъулларга: “Менимча, бу видеога “Кун видеоси” номинацияси ғолиблигини топшираверсак бўлади. Масъуллар ҳайронмиш. “Биз ҳамма ишни ўз вақтида ва тўғри қилган бўлсак ҳам, нега ўқишга ҳеч ким келмаяпти” деб. Қизиқ, ростдан ҳам нега унақа бўлаётган экан-а?” Шунингдек, ўқитувчилар орасида сирпанчиқ учиб болалигини эслаганлари ҳам бор... [video width="384" height="384" mp4="https://platina.uz/wp-content/uploads/2023/01/Сирпанчик-учаётган-укитувчилар.mp4"][/video] Яна ҳам қизиқ ҳолат: бугундан ўқиш бошланган мактабларда бор-йўғи бир ёки икки-уч нафардан ўқувчилар келган... [video width="1080" height="1920" mp4="https://platina.uz/wp-content/uploads/2023/01/2-нафар-укувчи-видео-умумий.mp4"][/video] Жамоатчилик томонидан мазкур бемаъниликларга ўзига хос тарзда қуйидагича таърифлар берилди... Ҳолатни ифодаловчи замонавий “тез айтиш” ҳам ўзига хос бўлди: Ота-оналар томонидан вазирлик ва маҳаллий ҳокимликларнинг ёндашуви барчамиз севиб томоша қиладиган кинодаги лавҳага қиёсланди: [video width="480" height="200" mp4="https://platina.uz/wp-content/uploads/2023/01/КИно-лавха.mp4"][/video] Карикатурада ифода этилган ҳолат ҳам вазирлик ва маҳаллий ҳокимликлар учун ойна тутса ажабмас: Қизиқчи аномал совуқдан болаларни эмас, катталарни асраш кераклигини киноя қилди, вазиятни эса АНОМАЛ ЖИННИЛИК дея баҳолади. [video width="272" height="480" mp4="https://platina.uz/wp-content/uploads/2023/01/Кизкичи.mp4"][/video] Ушбу баҳс-мунозаралар ортидан “пиар”га уринган ҳоким ҳам қовун туширди. Суратда Шовот тумани ҳокими Одилбек Артиқовнинг мактаблар иситиш тизимини кўздан кечираётгани ифодаланган. Аммо ҳоким текшираётган иситгич умуман тизимга уланмагани кўриниб қолган. Platina.uz ушбу суратни “Кун фотоси” дея баҳолади Дарвоқе... Platina.uz нинг “Кун фотоси” “қаҳрамони”га айланган суратда Шовот тумани ҳокими Одилбек Артиқовнинг мактаблардаги иситиш тизимлари иссиқлигини текшираётгани акс этган. rost24.uz ижтимоий тармоқларда тарқалган бу суратни ҳокимнинг ўхшамай қолган ПИАРи дея баҳолади Қиссадан ҳисса нима? Бу тўпланганлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг аввал айтилиб, яна қайтилган қарори оқибатидан бир шингил. Вазиятга жамоатчилик, аниқроқ айтадиган бўлсак, халқнинг турли жабҳадаги вакиллари муносабати билан ойна тутдик. Ахир жорий йилги “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”нинг бош мезони ҳам халқ-ку, шунда эмасми? Шундай экан, ҳолатга бундан кейин қарорлар чиқарилишида етти ўлчаб бир кесмасдан, шошма-шошарлик билан ҳам айтиш, ҳам қайтиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги учун бир “сигнал” сифатида қаралса, тўғри бўларди, бизнингча... Ҳа, айтганча, ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли вазирлик Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига таяниб масалани шунчаки ўзидан соқит қилиш билан кифояланди, ҳудудлар мисолида чиқарилган пала-партиш қарорлар юзасидан жамоатчиликка на бир муносабат, на бир тушунтириш бергани йўқ...
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid