platina.uz
Жамият

Сурхондарёда шифокорни аёвсиз калтаклаган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда шифокорни аёвсиз калтаклаган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Аниқланишича, Бойсун туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимида шу йил 9 январь санасида навбатчилик қилаётган шифокор Ф.Ж. ва фуқаро Ш.Х. ўртасида шахсий масала юзасидан тортишув келиб чиққан. Оқибатда келишмовчилик жанжалга айланиб, шифокор олган тан жароҳати туфайли ҳушини йўқотган. Сўнг жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига "Бурун суягининг ёпиқ синиши. Ўнг кўз олмаси контузияси. Ўнг юқори жағ жароҳати" ташхиси билан ётқизилган. Ҳозир беморнинг аҳволи ўрта оғир. Даво муолажалари белгиланган стандартлар асосида олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан бугун Бойсун туман Ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid