platina.uz
Жамият

Қашқадарёда ҳам расман эртага (11 январ) ўқишлар босқичма-босқич бошланади

Қашқадарёда ҳам расман эртага (11 январ) ўқишлар босқичма-босқич бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан, ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилганини ҳисобга олиб, вилоятда таълим муассасаларида ўқишни бошланиши бўйича қуйидаги хулосага келинди: Унга кўра, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида 11 январдан бошлаб, ҳудуддаги об-ҳаво шароити ва таълим муассасалари ҳамда ОТМ ётоқхоналаридаги шарт-шароитлардан келиб чиқиб, босқичма-босқич таълим жараёнлари бошланади. (ОТМлар расмий каналларида ҳам эълонлар бериб борилмоқда) Шунингдек, тоғли ва узоқ қишлоқлар мактабларида, совуқ кунларда транспортда бориш қийинлиги ва масофа узоқлиги мавжуд бўлган мактабларда таълим жараёнлари 16 январдан бошланади. Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги имконияти чекланган махсус мактаб-интернатларида ўқиш 18 январдан бошланади. Президент таълим муассасалари агентлигига қарашли ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида эса ўқиш 16 январдан бошланади. Вилоятдаги барча мактабгача таълим муассасаларида эса таътил 17 январгача давом этиб, фаолиятини 18 январдан бошлайди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid