platina.uz
Жамият

Жиззахда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Жиззахда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. Йиғилишда бир ой муддатда 2023 йилда саноатни 14 фоизга ошириш бўйича саноат ва инвестиция дастурларини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. Бунда: — Самарқандда минерал ўғит, Навоийда қуруқ цианид тузи ва техник газ ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш; — 1 июнга қадар Пистали конида 6-гидрометаллургия заводини ишга тушириш; — август ойида «Ёшлик-1» мис кони негизида 3-мисни бойитиш фабрикаси лойиҳасини якунлашни таъминлаш топширилди. Автомобилсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун 1 сентябрга қадар: — хусусий инвесторларни жалб қилиб, Жиззахда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш; — Андижонда замонавий қуюв цехини, Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини тўлиқ қувватга чиқариш топширилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid