platina.uz
Жамият

Ёш ихтирочи томонидан лаборатория комплекти яратилди

Ёш ихтирочи томонидан лаборатория комплекти яратилди
Наманган давлат университети ёш ихтирочи олими Улуғбек Турдалиев томонидан физика фанида қўлланилувчи инновацион лаборатория комплекти яратилди. Лойиҳа дастлаб Инновацион ривожланиш вазирлигининг «Бўлажак олим» танлови доирасида ғолиб деб топилиб, 13 853 000 сўм миқдорида молиялаштирилган. Бундан ташқари, Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдуразаққовнинг талаба ёшлар билан 2022 йил 8 июнда ўтказган учрашуви доирасида мазкур лаборатория комплектини мактабларга жорий этиш таклифини қўллаб-қувватлаб, маҳаллий бюджет томонидан 54 000 000 сўм миқдорида молиялаштирилди. Ҳозирда ихтирочи томонидан лаборатория комплектларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Лаборатория комплекти тўлақонли мобил ҳолатда бўлиб, доимий электр энергияси ва ўқув хонасини талаб этмайди, 6 та лаборатория иши ва хориж аналогларидан устун ҳолда 4 та намойиш тажрибасини бажариш имконияти мавжуд. Бу фойдаланувчига жуда катта қулайлик яратади. Шу билан биргаликда, хориж аналогларидан арзон.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid