platina.uz
Жамият

Сув қувурлари музламаслиги учун нима қилиш керак?

Сув қувурлари музламаслиги учун нима қилиш керак?
Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши оқибатида қувурларда сув музлаб қолиши мумкин. «Ўзсутаъминот» АЖ мутахассислари бунинг олдини олиш бўйича бир қанча тавсиялар бердилар. Музлаган қувурларни уй шароитида эритиш учун тавсиялар: Илиқ сувдан фойдаланинг. Ушбу усул сувнинг турғунлик зонаси аниқ белгиланган вa у кичик бўлган ҳолларда танланади. Қувурнинг очиқ музлаган жойини латта ёки бирор мато билан ўраб, устига илиқ иссиқ сув қуйинг ва сув ҳароратини секин-аста ошириб боринг. Кранни очинг – бу музнинг эришини тезлаштиради. Намланган латталар эса иссиқликни бир муддат ушлаб туради, пластмасса ёки металл қувурлар ичидаги музни эритишга имкон беради. Фендан фойдаланинг. Илиқ ҳаво оқимини яратадиган ҳар қандай қурилмадан фойдаланиш мумкин. Ушбу усул қувурларда музлаган кичик майдонларни иситиш учун хизмат қилади. Аммо ушбу усул пластик қоплама ҳаддан ташқари қизиб кетиши va эришига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис фендан фойдаланганда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг. Агар чаноқ (раковина) ёки унитаз яқинидаги қувур музлаган бўлса, унга қайнатилган туз қоришмасини (10 литр сув учун 1 кг. туз) қуйинг.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid