platina.uz
Жаҳон

Россияда бортида 12 киши бўлган самолёт музлаши оқибатида қулаб тушди

Россияда бортида 12 киши бўлган самолёт музлаши оқибатида қулаб тушди
Россиянинг Ненетс автоном округида Ан-2 енгил самолёти музлаш туфайли қулаб тушди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. “Дастлабки маълумотларга кўра, бортда икки нафар экипаж аъзоси ва ўн нафар йўловчи бўлган. Воқеа жойига қорда ҳаракатланадиган машиналар ва вертолётда қуруқликдаги гуруҳ юборилган”, — деб хабар берди  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Тирик қолган фуқаролардан бири Россия фавқулодда вазиятлар хизматига қўнғироқ қилиб, ҳодиса ҳақида маълумот берган. Ҳодисага самолётнинг музлаши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid