platina.uz
Жамият

Педагогика йўналиши 3-4-босқич талабалари мактабгача таълим тизимида ишлаши мумкин

Педагогика йўналиши 3-4-босқич талабалари мактабгача таълим тизимида ишлаши мумкин
Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Унга кўра, Давлат  мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг иш ҳақи  малака тоифаси ва маълумотига қараб белгиланган. — Олий тоифали педагоглар учун 1 миллион 375 минг; — Биринчи тоифали педагоглар учун 1 миллион 296 минг; — Иккинчи тоифали педагоглар учун 1 миллион 214 минг: — Олий маълумотли педагоглар учун 1 мллион 133 минг. Шунингдек, бюжет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофир оширилгандан Мактабгача таълим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий таъриф стафкалари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирли ва Молия вазирлиги келишган ҳолда тасдиқланадиган буйруғи асосида тегишли миқдорда оширилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid