platina.uz
Жамият

Фуқаролардан пенсия тайинлаш борасида келиб тушган саволларга жавоблар берилди

Фуқаролардан пенсия тайинлаш борасида келиб тушган саволларга жавоблар берилди
2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси 3 888 000 сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев маълум қилди: 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори, яъни юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилди. 2022 йил декабрь ойида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан яъни 3 240 000 сўмдан юқори бўлган 371 минг нафар пенсия олувчиларинг пенсия миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва пенсияси ошадиган фуқароларга 2022 йилнинг декабрь ойида СМС хабар жўнатилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid