platina.uz
Жамият

Болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги айтилди

Болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги айтилди
Ижтимоий тармоқларда «ёш болалар орасида коронавирус инфекцияси кўпайиб боряпти» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотларнинг ҳақиқатга зид эканлигини айтмоқда. Вазирликнинг маълум қилишича, болалар орасида ўткир респиратор касалликлар ва коронавирусга чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йил куз ойларига тўғри келган. Ўша пайтда Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида беморлар учун 500 та қўшимча шифо ўрни яратилган. Шунингдек, ҳозир ҳолат барқарор бўлиб, хасталаниш кўрсаткичлари кескин камайган. Маълумот учун, агар болалар орасида коронавирус ёки бошқа ўткир респиратор касалликлар ортиши кузатилса, бу бўйича расмий ахборот берилади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid