platina.uz
Жамият

Сирдарёда собиқ иқтисодчи катта пора билан қўлга олинди

Сирдарёда собиқ иқтисодчи катта пора билан қўлга олинди
Сирдарёда собиқ иқтисодчи ва унинг шериклари 4 нафар фуқаронинг пулларини ўзлаштиргани маълум қилинди. Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузурида Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман халқ таълими бўлими собиқ иқтисодчиси Г.А. ва бошқалар 2020-2021 йилларда бош ҳисобчи лавозимида ишлаган Б.М., М.Н.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни қоплаб бериш эвазига 4 нафар фуқаронинг жами 65 000 АҚШ доллари ва 240 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid