platina.uz
Жаҳон

Илон Маск Twitter ходимларини қисқартирмоқда

Илон Маск Twitter ходимларини қисқартирмоқда
Америкалик бизнесмен Илон Маск бошчилигидаги Twitter ходимларини қисқартиришда давом этмоқда. Бу ҳақда Bloomberg маълум қилди. Агентлик маълумотларига кўра, ишдан бўшатишнинг янги тўлқини компаниянинг Дублин ва Сингапурдаги офислари ходимларига таъсир кўрсатди. Қайд этилишича, 6 январь, жума куни камида 12 киши ишдан бўшатилган. Шу билан бирга, қисқартиришлар нотўғри маълумотларга қарши кураш бўлими ходимларига таъсир кўрсатди. Октябрь ойи охирида Маск Twitter'ни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувни якунлади. Орадан кўп ўтмай, тадбиркор компания ходимларининг деярли ярмини ишдан бўшатишга улгурди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid