platina.uz
Жамият

Хорижлик талабаларнинг коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдори таълим муассасаларининг директорлари томонидан белгиланади

Хорижлик талабаларнинг коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдори таълим муассасаларининг директорлари томонидан белгиланади
Давлат комиссиясининг тегишли қарорига биноан, коллежлар ва техникумларда 2022/2023-ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари мос равишда 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақланиб қолди. Айрим йўналишларда ўқитиш муддатлари бир йилдан кам ёки кўп бўлганда мазкур белгиланган миқдорлар 12 ойга бўлинади ва мос равишда ўқиш муддатига (ойига) кўпайтирилган ҳолда тўланиши лозим бўлган тўлов-контракт миқдори аниқланади. Шунингдек, хорижий фуқароларни коллеж ва техникумларда  тўлов-контракт  асосида ўқитиш қийматлари  Ўзекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш тўғрисида»ги  ПФ-5763 сонли фармонига мувофиқ бўйсунувчи  вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда таълим муассаларининг директорлари томонидан белгиланади. Маълумот учун, талабалар тўлов-контрактини тўлов иловалари орқали онлине тўлаши ва шартнома бўйича қарздорлик миқдорини билиши мумкин.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid