platina.uz
Жамият

Сурхандарёда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган

Сурхандарёда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган
Сурхондарёнинг Сариосиё туманида Нехиа, Спарк ва Гентра иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 2 январь куни соат 23:20 ларда Сариосиё тумани «Шабнам» маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Ҳ-1583 автомобиль йўлининг 1-кмсида Нехиа, шу йўналишда ҳаракат қилиб келаётган Спарк автомобилига бориб урилган. Зарб оқибатида Спарк қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Гентра билан тўқнашган. Нехиа эса бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб, ағдарилган. Оқибатда Нехиа ҳайдовчиси олган жароҳати сабаб шифохонада вафот этди. Воқеа сабаби ўрганилганда ҳайдовчи тезликни меъёридан ошириб ҳаракатлангани, оралиқ масофани сақламагани ва йўлнинг тегишли қисми сунъий ёритилмагани аниқланган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid