platina.uz
Жамият

Сирдарёда замонавий буғ-газ электр станцияси қурилади

Сирдарёда замонавий буғ-газ электр станцияси қурилади
Президентимизнинг “Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати 1573 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлизи ахборот хизмати хабар берди. Қарорга кўра, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 61,9 гектар майдонида замонавий “H” тоифасидаги қомбинацияланган циклда ишлайдиган замонавий иссиқлик электр станцияси қурилади. Мазкур станция 2026 йилда ишга туширилади. Лойиҳа доирасида фойдали иш коэффициенти 60 фоиздан юқори бўлган қурилмаларни ўрнатиш хисобига йилига 12 млрд кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва бунинг натижасида йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади. Аҳамиятли жиҳати, объект қурилиши давомида 2 500 нафар, ишга туширилгандан сўнг эса 120 нафар доимий иш ўринлари яратилади. Таъкидлаш жоизки, мазкур йирик лойиҳа ҳалқаро очиқ тендер савдоларини ўтказиш орқали Марказий Осиё ва МДҲ давлатларида амалга оширилаётган энг йирик инвестиция лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Маълумот учун: 2022 йил 20 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманида 220 МВт қувватли янги ИЭС ишга туширилди. Шунингдек, жорий йил якунига қадар Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида 1500 МВт қувватли замонавий ИЭС ишга туширилиши режалаштирилган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid