platina.uz
Жамият

Самарқандда иш стажини сохталаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Самарқандда иш стажини сохталаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Самарқандда Европа давлатларидан бирига ишга кетмоқчи бўлган шахсга 6 йиллик иш стажи ёзиб Ягона миллий меҳнат тизимига киритиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 600 АҚШ долари сўраган. Бу ҳақда вилоят вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 6 январь куни ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга, фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Европа давлатларидан бирига кетиш ниятида юрганлигини, бироқ четга чиқиши учун иш стажи етмаётганлигини айтади. Мурожаатчига кўра, 2022 йилнинг декабрь ойи ўрталарида Паяриқ тумани Томойрот маҳалласида яшовчи, ўзини «ревизиор» деб таништирган «Б.Т.» исмли шахс билан танишиб қолган. Б.Т. унинг ишончига кириб, Паяриқ туманидаги фермер хўжаликлардан бирига 2017 йилдан бошлаб ишга жойлашганлиги тўғрисидаги сохта ҳужжатларни тайёрлаб, Ягона миллий меҳнат тизимига киритиб, 6 йиллик иш стажи қилиб беришини айтади. Ҳар бир йил учун 100 АҚШ долларидан, жами 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулни талаб қилаётганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ҳозирда аризага асосан, 6 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Паяриқ туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳарбий ҳисоб етакчи мутахассиси Б.Т. ариза муаллифидан 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Паяриқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid