platina.uz
Жамият

Поездларга билет олишда online навбат ташкил қилинди

Поездларга  билет олишда online навбат ташкил қилинди
Талабалар 7-8-9 январь кунларига online тарзда харид қилинган чипталарни бошқа муддатларга алмаштириш мақсадида талаба ёшлар chipta.railway.uz сайтидан фойдаланишмоқда. Шу сабабли веб-сайт серверлари ортиқча юкланган ҳолатда ишламоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра, барча бўғиндаги олий ва ўрта таълим муассасаларида қишки таътил муддатлари жорий йил 18 январга қадар узайтирилгани сабабли бугунги кунда талабалар томонидан жорий йилнинг 7-8-9 январь кунларига онлайн тарзда харид қилинган чипталарни бошқа муддатларга алмаштириш мақсадида талаба ёшлар chipta.railway.uz сайтидан фойдаланишмоқда, бундан ташқари шу вақтнинг ўзида, бошқа йўловчилар ҳам online чипталарни сотиб олиш ҳаракатида, темир йўл кассаларида ҳам ушбу тизимдан фойдаланилмоқда ва шу боис, веб-сайт серверлари ортиқча юкланган ҳолатда ишламоқда. Мазкур вазиятда, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида веб-сайтда online навбат жорий қилинган. Ҳозирда ушбу тизимнинг ўрнатилган тартибда ишлаши кузатилмоқда. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ тизимдаги носозликлари учун узр сўрайди, дейилади хабарда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid