platina.uz
Жамият

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон Қамбарота-1 гидроэлектр станциясини ҳамкорликда қуради

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон Қамбарота-1 гидроэлектр станциясини ҳамкорликда қуради
Жорий йилнинг 6 январь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Қирғиз энергетика вазири Таалайбек Ибраев ва Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков томонидан Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича «йўл харитаси» имзоланди. Томонлар лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартлари ва зарур чора-тадбирларни белгилаб олдилар. Мазкур ГЭС нафақат Қирғиз Республикасини, балки Марказий Осиё мамлакатларининг электр ва сув таъминотида муҳим ўрин тутади. Лойиҳа доирасида 5,4 млрд куб метрга тенг сув омбори ва 1860 МВт қувватли гидроэлектр станцияси ишга туширилади. Натижада йилига ўртача 5,6 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида икки мамлакат президентлари томонидан Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилган эди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid