platina.uz
Жаҳон

"Mpox" вирусининг тарқалиши сезиларли даражада камайганлиги айтилмоқда

"Mpox" вирусининг тарқалиши сезиларли даражада камайганлиги айтилмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, шу кунгача Ер юзида "mpox" (маймун чечаги) вирусини юқтирган қарийб 84 минг нафар бемор рўйхатга олинган. Улардан 75 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Аммо реал кўрсаткичлар бундан юқори бўлиши мумкин. Тўғри, касалликнинг тарқалиши эпидемия бошланган даврга нисбатан сезиларли даражада пасайган. Бироқ бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди. Чунки қатор мамлакатлар, айниқса, Африка минтақасида мазкур вирусга қарши синамалар ҳам, вакциналар ҳам мавжуд эмас. ЖССТ мутахассиси Розамунд Льюиснинг таъкидлашича, ушбу ҳолат уч йил ўтиб, "mpox"нинг янада юқувчан мутациялари пайдо бўлишига замин яратиши мумкин. Бу эса чинакам хавф. “Шу боис, дунё бўйлаб янги эпидемияларни имкон қадар тезроқ аниқлаш ва уларнинг олдини олиш учун кўпроқ тест ва вакциналар ишлаб чиқилиши керак” — деб хулоса қилади мутахассис.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid