platina.uz
Жамият

Жиззахда содир бўлган ЙТҲ да икки киши халок бўлди

Жиззахда содир бўлган ЙТҲ да икки киши халок бўлди
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманиda содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва яна бир киши енгил тан жароҳати олган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, 4 январь куни соат 17:30 ларда, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 4П-41 «Ғаллаорол-Ўсмат-Бахмал» автомобиль йўлининг 16-километрида «Бахмал-Ғаллаорол» йўналишида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган О.М. «Лаcэтти» русумли автомобилда юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, транспорт воситаси дарахтга урилган. ЙТҲ натижасида автомобиль салонида бўлган йўловчилар, 2004 йилда туғилган Н.А. олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида, 1968 йилда туғилган К.К. шифохонада вафот этган. Шунингдек, автомобиль ҳайдовчиси ҳамда салонда бўлган яна бир йўловчи енгил тан жароҳатлари олган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid