platina.uz
Жамият

Иккита вазирлик бирлашса, ходимлар олдинги лавозимига тенг бўлган лавозимларга танловсиз ишга қабул қилиниши мумкин

Иккита вазирлик бирлашса, ходимлар олдинги лавозимига тенг бўлган лавозимларга танловсиз ишга қабул қилиниши мумкин
Маъмурий ислоҳотлар натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмалари қайта кўриб чиқилаётганлиги сабабли Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали эълон қилинган танловларнинг барча жараёнлари вақтинчалик тўхтатилган. Давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий тузилмалари ҳамда штат бирликлари қайта тасдиқлангандан сўнг вакант лавозимларга танловлар ўрнатилган тартибда янада такомиллаштирилган vacancy.argos.uz портали орқали эълон қилинади ва давом эттирилади. Бунда, лавозими тенг жойга ва лавозимидан пастга ишга ўтаётганлар учун танлов бўлмайди. Яъни, иккита вазирлик бирлашса, унинг ходимлари олдинги лавозимига тенг бўлган лавозимларга танловсиз ишга қабул қилиниши мумкин. Шунингдек, агарда сиз фаолият юритаётган ташкилотга ходимлар очиқ танловсиз ишга қабул қилинаётган бўлса ёхуд эгаллаб турган лавозимингиз қисқараётганини рўкач қилиб сиздан асоссиз равишда ишдан бўшаш ҳақида ариза талаб қилишаётган бўлса, бизга мурожаат қилинг, дейилади Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабарида .
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid