platina.uz
Спорт

ФИФА илк бор саудиялик аёлни халқаро ҳакам этиб тайинлади

ФИФА илк бор саудиялик аёлни халқаро ҳакам этиб тайинлади
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) биринчи марта Саудия Арабистонидан бўлган аёлни халқаро ҳакам этиб тайинлашга қарор қилди. Бу ҳақда "Arabian Daily" хабар бермоқда. Бу мақом Ануд Ал-Асмарийга берилди. У ўзидан ташқари Саудия Арабистонидан яна етти нафар эркак ҳакамни ўз ичига олган халқаро тоифадаги ҳакамлардан бирига айланганидан хурсанд эканлигини тан олди. Ал-Асмарий эркаклар терма жамоаси ўйинида ишлашга тайёрми, деган саволга ҳам жавоб берди. У бундай тайинлов Саудия футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланмагунча бу ҳақда ўйлашни истамаслигини айтди. 34 ёшли Ал-Асмарий ҳакамлик фаолиятини 2018 йилда бошлаган. У бунгача 2019 йилда ташкил этилган Саудия Арабистони аёллар терма жамоасида бир қанча учрашувларни бошқарган. Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтдиган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Германия ва Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги учрашувда (4:2) франциялик Стефани Фраппарт бошчилигидаги аёллар ҳакамлар бригадаси бошқарган эди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid