platina.uz
Жамият

Фарғонада тилла тақинчоқ ва пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фарғонада тилла тақинчоқ ва пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди
Фарғонада шаҳрида Х.З исмли аёлнинг хонадонидан тилла тақинчоқ ва пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича Фарғона шаҳар Оқариқ маҳалла ҳудудида яшовчи Х.З исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 20 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб шкафидан ва сейфдан 150.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқлар ва 10.000 АҚШ доллари пулларини яширин равишда, ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid