platina.uz
Жамият

Дориларнинг рецепт асосида ва рецептсиз бериладиган турлари бор — мутахассис

Дориларнинг рецепт асосида ва рецептсиз бериладиган турлари бор — мутахассис
“Дори воситалари, тиббий буюм, экспертиза стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармокологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев шу ҳақдаги тавсиялари билан ўртоқлашди. — Дориларнинг рецепт асосида ва рецептсиз бериладиган турлари бор, — дейди мутахассис. — Биринчи турдаги препаратлар учун, албатта, шифокор рецепти талаб этилади. Улардан тиббиёт ходимининг тавсияси билангина фойдаланиш ва уй шароитида сақлаш мумкин. Шифокор тавсия қилган жароҳатга қарши, иситма туширувчи, оғриқ қолдирувчи дориларнинг рецептсиз бериладиган турлари эса албатта, “хонадон дори қутиси”да бўлиши мақсадга мувофиқ. Бироқ баъзи ота-оналар фарзандлари шамоллаб қолса, дарҳол дорихонага югуриб, ўзбошимчалик билан боласига антибиотик ёки бошқа турли препаратларни беради. Ёки тиббиётдан яхши хабардор бўлмаган қўшнисини чақириб, анальгин, димедрол, новокаин қўшиб мазкур аралашмани иситма туширишда қўллайди. Ваҳоланки, ҳар бир дори воситасидан фойдаланиш йўриқномаси ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Препаратларни қабул қилиш вақти ва дозаларини шифокор белгилиб бериши шарт. Афсуски, бу талабларга тўлиқ амал қилинмаслиги беморларнинг умумий ҳолати янада оғирлашишига олиб келади. Айниқса, парентерал, мушак ва вена ичига юбориладиган антибактириал дориларни ҳеч қачон уй шароитида қабул қилиш мумкин эмас! Шунингдек, дорихона мутахассиси тавсияси билангина харид қилинган препаратлардан ҳам шифокор маслаҳатисиз фойдаланмаслик керак. Бундан ташқари, ҳар бир дори унинг йўриқномасида кўрсатилган ҳарорат ва муҳитда сақланиши шарт. Қолаверса, яроқлилик муддати ўтган дориларни ичиш ножўя таъсирлар ва оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Агар доридан заҳарланиш ҳолати кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Чунки бу ҳолат, буйрак, жигар, ўпка, юрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, ҳатто ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Юртимизда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари оқибатида болалар ўлими юз бериши бу борада эҳтиёткорлик, шифокор тавсияси нақадар муҳим эканлигини яна бир бор кўрсатди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid