platina.uz
Спорт

Дешам Франция терма жамоаси билан шартномасини узайтирди

Дешам Франция терма жамоаси билан шартномасини узайтирди
Франция футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Диде Дешам билан шартномани 2026 йилгача узайтирганини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар берди. Қайд этилишича, Дешам 2012 йилнинг июнида Франция терма жамоасини бошқарган эди. Дешам бошчилигидаги Франция терма жамоаси 139 учрашувда 89 та ғалабага эришган. Унинг қўл остида французлар 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2021, Миллатлар Лигаси-2021да ғолиб чиқди, Евро-2016 ва Қатар-2022 Жаҳон чемпионати финалига чиқди. Эндиликда Франция ФИФА рейтингида учинчи ўринда, сўнгги беш йил давомида доимий равишда кучли тўртликдан жой олди. Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022 финалида Франция терма жамоаси Аргентина терма жамоасига имкониятни бой берганди (3:3, пенальтилар церийасида 2:4).
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid