platina.uz
Жамият

"Юксалиш" ҳаракати Ўзбекистонда аномал совуқ кунлари барча ходимларнинг масофавий ишлашига рухсат беришни таклиф қилди

"Юксалиш" ҳаракати Ўзбекистонда аномал совуқ кунлари барча ходимларнинг масофавий ишлашига рухсат беришни таклиф қилди
«Юксалиш» ҳаракати қуйидаги тавсияларни эълон қилди. Биринчидан, барча иш берувчилар — ҳам давлат, ҳам хусусий сектор иш жараёнларини ташкил этишни чуқурроқ кўриб чиқишлари керак. Меҳнат шароитлари билан танишиб чиқиб, ходимларни қулай ҳарорат режими билан таъминлаш зарур. Иккинчидан, агар ходимларнинг иш жойида бўлишига эҳтиёж бўлмаса, улар онлайн ишлашига рухсат берилиши керак. Пандемия бундай форматда ҳам берилган вазифаларни самарали бажариш мумкинлигини кўрсатди. Қолаверса, бу йўлларни тирбанд қилмасдан, қор ва музлардан тозалаб олинишига шароит яратади. Масалан, «Юксалиш» ҳаракати жамоаси 9—15 январь кунлари масофадан ишлашга ўтмоқда. Марказий идора жойлашган бинонинг иситиш тизимидаги қийинчиликлар сабабли шундай қарорга келинди. Ҳудудий бўлинмалар ҳам онлайн форматга ўтмоқда. Учинчидан, иш соатларини, айниқса, очиқ ҳавода ишлайдиганлар учун қисқартириш мақсадга мувофиқ. Имкон қадар ходимлар учун иссиқ ичимликлар ташкил қилиш, совуққотиш ҳолатларининг олдини олиш учун танаффус бериш ёки ўрин алмаштириш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Тўртинчидан, йирик савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида иссиқ чой беришни ташкил қилиш ўринли бўлади. Бешинчидан, жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш керак. Чунки ноқулай об-ҳавода йўлларда енгил автомобиллар сони кескин камаяди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid