platina.uz
Жамият

Узайтирилган қишки таътил кунлари мактабларда ўқувчилар иштирокида тўгараклар ташкил этилмайди

Узайтирилган қишки таътил кунлари мактабларда ўқувчилар иштирокида тўгараклар ташкил этилмайди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қишки таътил даврида умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун тўгараклар ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилмаганлигини маълум қилади. Вазирлик тасарруфидаги республика ташкилотлари — Болалар кутубхонаси, «Баркамол авлод» болалар мактаби томонидан барча лойиҳалар онлайн тарзда ташкил этилмоқда. Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, қишки таътил давомида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида китоб мутолаасини оширишга қаратилган онлайн интеллектуал викториналар, радио эшиттиришлар ҳамда телекўрсатувлар намойиш этилиши кўзда тутилган. Шу ўринда вазирлик ҳудудий бўлинмалари ҳамда вазирлик таркибидаги барча таълим муассасалари раҳбарларидан қишки таътил кунлари ўқувчилар иштирокида турли тўгараклар ташкил этилмаслигини шахсий назоратга олишлари сўралади.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid